Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг янги мавсум саралаш ва гуруҳ босқичи қайси саналарда ўтказилиши маълум бўлди

Бугун УЕФА ижроқўми Европа лигаси ва Чемпионлар лигасининг янги 2020/21 йилги мавсум формати ва ўтказилиш саналарини тасдиқлади.

УЕФА Чемпионлар лигаси - 2020/21:

– Бошланғич раунд: 8 ва 11 август

– Биринчи саралаш раунди: 18/19 август

– Иккинчи саралаш раунди: 25/26 август

– Учинчи саралаш раунди: 15/16 сентябрь

– Плей-офф раунди: 22/23 ва 29/30 сентябрь

– Гуруҳ босқичи: 20/21 ва 27/28 октябрь, 3/4 ва 24/25 ноябрь, 1/2 ва 8/9 декабрь.

УЕФА Европа лигаси - 2020/21:

– Бошланғич раунд: 20 август

– Биринчи саралаш раунди: 27 август

– Иккинчи саралаш раунди: 17 сентябрь

– Учинчи саралаш раунди: 24 сентябрь

– Плей-офф раунди: 1 октябрь

– Гуруҳ босқичи: 22 ва 29 октябрь, 5 ва 26 ноябрь, 3 ва 10 декабрь

Мусобақаларнинг қолган босқич саналари ўзгаришсиз қолдирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)