Чемпионлар лигасида ғалаба қозониши мумкин бўлган 3 та даъвогар номи тахмин қилинди
"Goal.com" нашри таҳлилчилари Чемпионлар лигасининг 2022/2023 йилги мавсумида жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади. Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал турнирнинг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Журналистларнинг фикрича, 1/8 финалда Германиянинг “РБ Лейпциг” клубига қарши ўйнайдиган “Манчестер Сити”нинг мусобақада ғалаба қозониш имконияти жуда юқори баҳоланган.
Иккинчи даъвогар "Реал" Мадрид, кучли учликни эса Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёпиб беради. Эслатиб ўтамиз, испан клуби “Ливерпуль” билан, Германия чемпиони эса Франциянинг ПСЖ жамоаси билан тўқнаш келади.
1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 14-15 ва 21-22 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 7-8 ва 14-15 март кунлари бўлиб ўтади.
Фикрлар