Чемпионлар лигасида ҳафтанинг рамзий терма жамоаси эълон қилинди

УЕФА расмий сайти жорий ҳафта ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳслари доирасида бўлиб ўтган "Манчестер Сити" - "Шальке" (7:0), "Ювентус" - "Атлетико" (3:0), "Бавария" - "Ливерпуль" (1:3) ва "Барселона" - "Лион" (5:1) учрашларида фаол ҳаракат қилган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Дарвозабон: Войцех Щесны ("Ювентус")

Ҳимоячилар: Жерар Пике ("Барселона"), Вирджил Ван Дейк ("Ливерпуль"), Жоау Канселу ("Ювентус")

Ярим ҳимоячилар: Лерой Сане ("Манчестер Сити"), Садио Мане ("Ливерпуль"), Бернарду Силва ("Манчестер Сити"), Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити")

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду ("Ювентус"), Серхио Агуэро ("Манчестер Сити") и Лионель Месси ("Барселона").

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг чорак финал босқичига эртага 15 март куни қуръа ташланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!