Чемпионлар лигасида мағлуб бўлмаган фақат битта жамоа қолди!

Чемпионлар лигасининг умумий босқичи экватордан ўтди - саккиз турдан тўрттаси ортда қолди. Айтиш керакки, фақат биттагина жамоа турнир масофасининг ярмини очко йўқотмасдан босиб ўтди. Бу жамоа Англиянинг "Ливерпуль" клуби.

Арне Слот бошқарувидаги жамоа қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири дастлабки тўрт турида “Милан” (3:1), “Болонья” (2:0), “РБ Лейпциг” (1:0) ва “Байер” (4:0) клубларини мағлуб этди. Яна бир аҳамиятли жиҳати, мерсисайдликлар ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан атиги битта гол ўтказиб юборди холос.

“Ливерпуль” Чемпионлар лигасининг навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида “Реал”га қарши ўтказади. Ушбу ўйин 27 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!