Чемпионлар лигасида қайси жамоа ғолиб чиқиши айтилди
Five Thirty Eight компанияси эгалик қилувчи суперкомпьютер бу галги Чемпионлар лигасида қайси жамоа ғолиб чиқишни таҳлил қилиб чиқди.
Унга кўра, “Манчестер Сити”нинг халқаро турнир ғолиби бўлиш имконияти юқори. Супермашина бу имкониятни 29 фоизга баҳолади.
Кейинги қатордан Италия чемпионатида ажойиб натижаларни қайд этаётган “Наполи” ўрин олди. Италияликларнинг чемпион бўлиш имкони 19 фоизга тенг.
Кучли учликни 17 фоиз билан “Бавария” якунлаб берди.
Чемпионлар лигасининг чорак финалида қуйидаги жуфтликлар ўзаро тўқнаш келади:
“Бенфика” — “Интер”, “Манчестер Сити” — “Бавария”, “Реал” — “Челси”, “Милан” — “Наполи”.
Фикрлар