Чемпионлар лигасида қайси жамоа ғолиб чиқиши олдиндан айтилди
Opta аналитика маркази суперкомпьютери 2025-2026 йилги мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида қайси жамоа ғолиб чиқишини прогноз қилди.
Opta версиясига кўра, бош соврин учун асосий даъвогар Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳисобланади. Микель Артета жамоасининг қитъа турнирида ғолиб чиқиш имконияти 29,45 фоизга баҳоланган.
Номзодлар орасида иккинчи ўринда Бундеслига гегемони “Бавария” жойлашган. Мюнхен клуби 14,56 фоиз кўрсаткич билан ғолибликка даъвогар ҳисобланади.
Сунъий интеллект ҳисоб-китобига кўра, Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Манчестер Сити”нинг мусобақа бош совринини қўлга киритиш имконияти нисбатан юқорироқ. “Шаҳарликлар”нинг эҳтимолий ғалабаси 13,42 фоизга тенг.
Қайд этиш жоизки, Opta Чемпионлар Лигаси фаворитлари “топ-5” рейтингига бирданига Англия тўртта клубини киритган: “Ливерпуль” (10,44 фоиз), “Челси” (6,69 фоиз).
Кўпчилик мухлису мутахассислар учун “Реал”га берилган тахмин кутилмаган натижа сифатида қайд этилди. Суперкомпьютер мадридликларнинг чемпионлигини 3,9 фоизга баҳолади.
Энди буёғига нима бўлиши ва тахминлар қанчалар тўғри чиқишини вақт кўрсатади.
Фикрлар