Чемпионлар лигасида қайси жамоа ғолиб чиқишини айтишди?

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумида қайси жамоалар бош совринга даъвогар экани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Чемпионлар лигасида қайси жамоалар фаворит? Менинг фикримча, булар “Реал”, “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Бавария”, - деди италиялик мураббий.

Тажрибали мутахассис “Реал”ни 2021 йилдан бери бошқармоқда. Унинг қўл остида мадридликлар Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Суперкубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси ва Суперкубоги, шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Карло Анчелоттининг “Қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!