Чемпионлар лигасида хафтанинг энг яхши футболчиси учун номзодлар аниқ

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3 турнинг энг яхши футболчиси учун номзодларни эълон қилди. Улар Алекс Окслейд-Чемберлен, Пауло Дибала, Рахим Стерлинг ва Килиан Мбаппе

"Ливерпул" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен "Генк" (4:1) дарвозасига иккита гол киритди.

"Ювентус" форварди Пауло Дибала ҳам "Локомотив" (2:1) билан ўйинда дубл муаллифига айланди.

Хавбек Рахим Стерлинг эса "Манчестер Сити"нинг "Аталанта" (5:1) билан ўйинидаги барча голларда иштирок этди. У учта гол, голлик пас ва пенальти ишлаб олди.

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе эса "Брюгге" (5:0) билан ўйинда хет-трик муаллифи бўлди.