Чемпионлар лигасининг энг кучли омадсизлари (1-қисм)

Чемпионлар лигасининг жорий мавсумида яққол фаворит аниқ. Бу – “Манчестер Сити”. Аммо Хосеп Гвардиола келганидан буён дунёнинг энг кучли клубларидан бири сифатида эътироф этиладиган жамоа ҳали ҳам Чемпионлар лигасида чорак финалдан нарига ўта олмаяпти. Агар "Манчестер Сити" бу сафар ҳам Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаса, ушбу турнирни юта олмаган энг кучли ва ҳатто афсонавий жамоалар рўйхатига қўшилади. Келинг, "шаҳарликлар" қайси рўйхатга қўшилиш эҳтимолини  кўриб чиқамиз.

Последний чемпионский состав «Арсенала». Где они сейчас? - Пон - Блоги - Sports.ru

«Арсенал» - 2003/04

“Канонирлар”нинг бу жамоаси клуб тарихидаги энг машҳурларидан бири ҳисобланади. Айнан шу жамоа Англия премьер-лигасида бир мавсумда умуман мағлуб бўлмаган тарихдаги ягона жамоага айланди. Ўша мавсумда “Арсенал” ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидан 10 очко билан 1-ўринни эгаллади, нимчорак финалда “Сельта” доғда қолдирилди. Аммо чорак финалда “Челси” “Арсенал”ни мусобақадан чиқариб юборди. “Арсенал” дастлабки ўйинда “Челси” майдонида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган эди. Аммо жавоб баҳсида ўз майдонида кутилмаганда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

2004/05 Season Review

«Челси» - 2004/05

Лекин орадан роппа-роса бир йил ўтиб “аристократлар”нинг ўзи шундай ҳолатга тушди. Жозе Моуриньонинг “Челси”га келиши шов-шувга айланди. Боиси, португалиялик мутахассис бир йил муқаддам оддийгина “Порту” билан ЕЧЛда ғалаба қозонган эди. Аммо АПЛдаги рекордларга қарамай, у “аристократлар” билан Чемпионлар лигасидаги муваффақиятини такрорлай олмади. Ўша пайтда "Челси" премьер-лигада 95 очко билан рекорд ўрнатган ва бошқа турнирларда муваффақиятли иштирок этишга бемалол имконияти бор эди. “Челси” ўша мавсум АПЛда энг кам гол ўтказиб юборган (15), энг кўп ғалаба қозонган (29), энг кўп меҳмонда ғалаба қозонган (15), энг кўп гол ўтказмаган ўйинлар (25 та) сони бўйича рекорд ўрнатган эди. ЕЧЛда ҳам бир қарашда ҳаммаси ажойиб кетаётган эди. Гуруҳ босқичи 1-ўринда якунланди, нимчорак финалда “Барселона”, чорак финалда эса, “Бавария” доғда қолдирилди. Афсуски, Моуриньо жамоаси ярим финалда “Ливерпуль”га ютқазиб қўйди.

Real Madrid v Atlético Madrid: 2014 UEFA Champions League final highlights - YouTube

«Атлетико» - 2013/14 - 2015/16

Диего Симеоне 2011 йил декабрида бош мураббий лавозимини эгаллаганидан сўнг, “Атлетико”да инқилоб қилди. У Ла Лигада еттинчи ўринни эгаллаган ва Европа лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетган жамоани олиб, уни Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқа оладиган даражага олиб чиқди. "Атлетико" 2014 йилда Ла Лига чемпиони бўлди ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. У ерда "Реал" устидан ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо финал ўйини якунланишига бир неча сония қолганида, ғалаба қўлдан чиқди ва якунда ҳамшаҳарларига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Орадан икки йил ўтиб, "Атлетико" ва "Реал" яна финалда учрашди. Афсуски, "матрасчилар" бу сафар ҳам мағлуб бўлди. Лекин бунисида ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди.

Magazine of football pictures: Champions League 1999/00

«Валенсия» - 1999-2001

Мингйиллик бошларида, "Валенсия" Европанинг энг ёрқин жамоаларидан бири эди. Эктор Купернинг шогирдлари ажойиб тарзда "Лацио" ва "Барселона"ни нокаутга учратиб, финалга чиқди. Аммо Парижда "Реал"га 0:3 ҳисобида мағлубият бўлди. Иккинчи уриниш ҳам ёрқин кечди. Улар "Арсенал" ва "Лидс"ни чиройли тарзда мағлуб этиб финалга чиқди, аммо энди бу сафар ғолиблик йўлини "Бавария" тўсди. "Валенсия" ушбу баҳсда ҳатто ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо устунликни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқмади.

Давоми бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umarjon G'oyifov
05/04/2021 13:44
Қизларимизга омад

Минбар

Барча блоглар