Чемпионлар лигасининг энг расво жамоаси аниқланди

Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумида гуруҳ босқичининг биринчи тур баҳлари якунлади.

Статистикага ихтисослашган talkSPORT нашри “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирида мунтазам иштирок этиб келаётган жамоалар орасидан энг омадсизни аниқлади.

Мусобақанинг Е гуруҳида Нидерландиянинг “Фейеноорд” клуби футболчиларига 0:2 ҳисобида ютқазган Шотландиянинг “Селтик” жамоаси энг омадсизи бўлиб чиқди.  

Манбага кўра, “Селтик” Чемпионлар лигасида ўтказган учрашувларининг 58,9 фоизида мағлубиятга учраган ва бу мусобақада элликтадан кўп ўйинда қатнашган клублар орасида энг ёмон кўрсаткич сифатида қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!