Чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби: “Европага келганимда чўнтагимда беш евро бор эди холос”

Айни пайтда “Порту” шарафини ҳимоя қилаётган машҳур футболчи Пепе Бразилиядан Европага келганида моддий қийинчиликлардан қийналганини айтиб берди. У 18 ёшида Португалияга келиб, “Маритиму”га ўрнашиб олган.

- Мен Европага келганимда чўнтагимда беш евро миқдорида пул бор эди. Бу пулларни онамга телефон қилиб, ҳаммаси жойидалигини айтишга сарфлаганман. Мен қорин тўйдиришдан кўра, онамни тинчлантиришни маъқул кўргандим.

Самолёт қўнганида соат кечаси 11 дан ўтган эди, мен аэропорт ходимига пулим йўқлигини айтиб, ундан егулик сўраганман. У менинг қорнимни тўйдирган. Бу менга қаттиқ таъсир қилган ва шундан кейин доим одамларга ёрдам беришга аҳд қилганман, - дейди Пепе.

Пепе фаолияти давомида “Реал” таркибида уч маротаба Чемпионлар лигасида зафар қучган. 2016 йилда Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ҳам ғолиб чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)