Чемпионлар уялиб қолди

 
Австралияда ўтказилаётган Хопман кубоги мусобақасининг гуруҳ беллашувларида амалдаги чемпионлар - Дарья Гаврилова ва Ник Кирьос Испания терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
 
Испанларнинг ғалабасини Лара Арруабаррена таъминлади. Дастлаб у яккалик беллашувларида мезбонлар вакиласи Дарья Гавриловани 7:5, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Кейин аралаш жуфтликлар баҳсида Лара Фелисьяно Лопес билан ҳамкорликда Дарья Гаврилова ва Ник Кирьос дуэтини 4:0, 4:2 ҳисобида доғда қолдирди.
 
 
Эркаклар ўртасидаги яккалик беллашувларида Ник Кирьос Фелисьяно Лопес устидан 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!