Чемпионлик масаласини ҳал қилган "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан енгди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, биринчи таймда Ҳамдамов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда Чераннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Бироздан сўнг, қўқонликлар сардори ва тўпурари Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартиришга эришди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Музаффаровнинг қанотдан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 85'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холмуҳаммедовнинг пенальтидан йўллаган зарбаси аниқ чиқди.
- 84'
Анзур Исмоилов рақибни ўз жарима майдони ичида йиқитди. Пенальти!
- 82'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Чераннинг кучли ва аниқ зарбаси олдида дарвозабон ожиз қолди.
- 79'
Сергеев Черандан етиб келган тўпни айланиб олган ҳолда дарвозага йўллади. Бурчак зарбаси.
- 77'
Абдуллаевнинг Эркинов манзили томон узатмаси ноаниқ чиқди.
- 75'
Комилов сариқ карточка билан жазоланди.
- 72'
Эргашев жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олишга эришди.
- 71'
Маликжонов ва Рўзиев ўрнига Бамба ва Музаффаров майдонга туширилди.
- 70'
Қўқонликларнинг жарима зарбаси яна пала-партишликларга сабаб бўлди. Аммо офсайд ҳолати бор экан.
- 68'
Эркинов ва Абдуллаев майдонга туширилди. Собиржонов ва Собирхўжаев захирадан ўрин олди.
- 65'
Мерзляков тиббий ёрдам олди.
- 60'
Райевац сариқ карточка ишлаб олди.
- 59'
Холмуҳаммедовнинг бурчакдан узатган тўпи зарба билан якунланмади. Тезкор қарши ҳужумни Чераннинг узоқ масофадан йўллаган кучсиз зарбаси якунлаб қўйди.
- 58'
Сайфиев сариқ карточка билан жазоланди.
- 57'
Райевац бирга-бир вазиятдан гол ура олмади. Суюнов тўпни қайтаришга эришди.
- 56'
Эргашев ўз вақтида тўпга чиқиб келиб, рақиб ҳужумини бартараф этди.
- 53'
Ҳасановнинг зарбасини Суюнов бир амаллаб қайтарди.
- 51'
Суюновдан дабл-сейв. Меҳмонлар босим уюштиришда давом этмоқда.
- 49'
"Қўқон-1912" ҳужумда фаол.
- 47'
Исмоиловнинг зарбаси ўхшамади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Ҳасановнинг рейди осонлик билан тўхтатилди.
- 41'
Кримец ўз ўрнини Аъзамовга бўшатиб берди.
- 40'
Рўзиевнинг рейди қўполлик билан тўхтатилди.
- 37'
Кримецга тиббий ёрдам кўрсатилди.
- 35'
"Қўқон-1912"нинг ҳужумлари хавфли кўриниш олди.
- 33'
Холмуҳаммедовнинг зарбасини Суюнов ушлаб олди.
- 31'
"Пахтакор"нинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.
- 28'
Қўқонликлар қўпол ўйнашда давом этади.
- 24'
Акбаров рақибнинг комбинацион ўйинини қўполлик билан тўхтатиб қолди.
- 21'
"Қўқон-1912"нинг тезкор қарши ҳужуми Ҳасановнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.
- 21'
"Пахтакор"нинг бурчак зарбаси самара келтирмади. Зарба кучсиз ва ноаниқ.
- 19'
Қўқонликлар тўпни тез олдириб қўймоқда.
- 17'
"Пахтакор" рақибни қарши ҳужумга ўтишга қўймаяпти.
- 15'
"Шерлар" тўпни назорат қилмоқда.
- 12'
"Қўқон-1912"нинг қарши ҳужумлари анча хавфли чиқяпти.
- 10'
Меҳмонларнинг илк ҳужумини "Пахтакор" ҳимоячилари бартараф этди.
- 8'
Арвеладзе шогирдлари ҳужумлар билан рақибга тиниб бермаяпти.
- 6'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳамдамов ҳисобни очди!
Рақиб хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Достон жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди!
- 5'
"Шерлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 3'
"Пахтакор"нинг қанотдан амалга оширган узатмасини Рустамов қайтарди.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Ҳар икки жамоа майдонга тушиб келиб улгуришди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.
Фикрлар