Чемпионлик пойгаси давом этади. "Реал" "Валенсия"ни тор-мор келтирди

Ла Лига 29 туридан ўрин олган марказий беллашув "Реал" ва "Валенсия" жамоалари ўртасида кечди. Унда мезбонлар Валенсиядан ташриф буюрган меҳмонларни аяб ўтиришмади. Бенземанинг дубли ва узоқ муддатли жароҳатдан қайтган Асенсионинг майдонга тушибоқ киритган тўпи эвазига "қироллик клуби" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, "Барселона" билан орадаги 2 очколик фарқ қайта тикланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!