Чемпионлик татимайди. “Интер” раҳбари футболчиларга маош бермаяпти!

“Интер” узоқ йиллик танаффусдан сўнг, “Ювентус” гегемонлигини синдириб, Италия чемпионлигини қўлга киритди.

Бироқ, жорий мавсумда  ғалаба учун борини бериб ўйнаган футболчилар мукофот олиш ўрнига маошидан воз кечишига тўғри келмоқда.

Маълумотларга қараганда, клуб президенти Стивен Чжан жамоа ўйинчилари билан учрашиб, улардан икки ойлик маошидан воз кечишини сўраган. Бунга коронавирус пандемияси туфайли клубда иқтисодий инқироз юзага келгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Футболчилар бу масалани индивидуал тарзда ҳал қиладиган бўлди. Яқин орада уларнинг барчаси клуб хўжайинлари билан алоҳида учрашиб, маошдан воз кечиш масаласини муҳокама қилади.

“Интер” ўз тарихида 19-маротаба А Серия чемпионлигига сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!