Чемпионликни топширган “Ювентус” юлдузларидан воз кечади

Жорий мавсумда чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмаган ва УЕФА Чемпионлар лигасида бош совриндан қуруқ қолган “Ювентус”да жиддий ўзгаришлар бўлади.

Италия матбуоти тарқатаётган хабарларга қараганда, Европа Суперлигасига бош қўшган клуб президенти Андреа Аньелли ўрнини директорлар кенгаши етакчиларидан бири Адессандро Наси эгаллайди.

Спорт директори Фабио Паратичи ўрнига унинг “Интер” ва “Наполи”даги ҳамкасблари Жузеппе Маротта ва Кристиан Жунтоли, “Юве”да ўйнаган Алессандро Дель Пьеро ва Давид Трезеге номзод ҳисобланади.

Бош мураббий Андреа Пирлонинг ҳам курсиси қимирлаб қолган. Унинг лавозимига асосий даъвогар сифатида Массимилиано Аллегри келиши кутилмоқда. Манбалар бу мутахассис Туринга келгани ҳақида маълумот бермоқда.

Табиийки, жамоа таркиби ҳам тозаланади. Биринчилардан бўлиб, Криштиану Роналду ва Пауло Дибала кетиши кутилмоқда. Янги таркибни Пирлони ўрнини эгаллайдиган мураббий танлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!