Черан
Ads

Мавсумнинг иккинчи ярмига Туркияда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бугун ушбу йиғин доирасида Камеруннинг "Коломбе" клубига қарши назорат беллашуви ўтказди.

Учрашув "шерлар"нинг тўлиқ устунлигида остида кечиб, "Пахтакор" рақиб дарвозасини жавобсиз 6 марта ишғол қилишди. Ўйинда Черан хет-трик, Козак дубл қайд этишга эришди. Яна бир тўп Гонсалвеш ҳисобига ёзилди. Шу тариқа Туркия йиғинида Уммон олимпия термаси 4:0, "Коломбе" эса 6:0 ҳисобида доғда қолдирилди.

"Пахтакор" 1 июль куни Туркиядан Тошкентга қайтиб келади ва 8 июлда "Бухоро" билан кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиради.

Қуйида Камерун жамоасига қарши кечган учрашув видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.

"ПАХТАКОР" - "КОЛОМБЕ" - 6:0

"Пахтакор": Суюнов (Лобанов, 46), Козак (Салимов, 60), Симич (Тожиев, 60), Аъзамов (Кримец, 60), Шораҳмедов (Сайфиев, 46), Аҳмедов, Раҳматуллаев (Аҳмадов, 46), Машарипов, Черан (Искандеров, 60), Иброҳимов, Гонсалвеш.

Голлар: Гонсалвеш 8, Черан 14, 23, 39, Козак 20, 39.