Чех хоккей ўйнади

Лондоннинг “Арсенал” клуби  дарвозабони Петр Чех чехиялик афсонавий хоккейчи Мартин Гавлат шарафига уюштирилган хоккей ўйинида иштирок этди.

Чехиянинг Брно шаҳрида кеча баҳсда Чех биринчи бўлимда дарвозани қўриқлади. Бироқ тажрибали кипер 3 та шайбани ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Арсенал” АПЛнинг илк турида “Лестер”га қарши баҳс олиб боради. Чех эса хоккейга бўлган меҳри сабаб, ушбу ўйинда иштирок этди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!