Чейл Соннен: "Жон Жонснинг 2 та йўли бор, ё Том Аспинал билан жанг қилиш ёки..."
Таҳлилчи ва шарҳловчи Чейл Соннен Жон Жонс ҳақида гапирди.
“UFC ҳар доим ўз сўзида туради. Жоннинг иккита йўли бор. Ё Том Аспинал билан жанг қилиш ёки нафақага чиқиш. Бошқа вариантлар йўқ. Аслида, учинчи вариант дея қаралаётган Алекс Перейра билан тўқнашув ҳам мавжуд эди, бироқ Дана Уайт буни бутунлай рад этди", — деб Сонненнинг сўзларини келтирди "BJ Penn" портали.
Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс охирги жангида ҳамюрти Стипе Миочични 3-раундда техник нокаутга учратган эди.
Фикрлар