Чинг-Куо Ву AIBA президентлиги лавозимини тарк этмайди
Ads

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Чинг-Куо Ву ўз хоҳишига кўра, истеъфога чиқиши ҳақида хабарларни инкор этди. Бу ҳақда у AIBAнинг 24-25 июль кунлари Москвада бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилган.

Аввалроқ ижроқўмнинг 13 аъзоси ташкилот бошлиғига ишончсизлик билдирган. Бунга ташкилотнинг молиявий муаммоларини сабаб қилиб кўрсатилган.

Чинг-Куо Ву AIBA президентлиги лавозимини 2006 йили пакистонлик Анвар Чоудридан қабул қилиб олган. 2014 йил ноябрда Чинг-Куо Ву муқобиллик асосида учинчи марта президентликка қайта сайланган. 2012 йилдан бери халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитасида аъзоси ҳисобланади.