Чипталар тугадими? ЎФА бу ҳақда маълумот берди

Хабарингиз бор, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё кубоги финал учрашуви бизни кутиб турибди. Унда вакилларимиз Садуия Арабистони термасига қарши майдонга чиқади. 

iTicket.uz компаниясининг ЎФАга берган маълумотига кўра, бугун кассаларда кун давомида сотилган чипталар айни вақтда ўз якунига етган.

Финалга қизиқиш юқорилиги ва стадион барча хоҳловчиларни сиғдира олмаслигини инобатга олиб, “Бунёдкор” тураргоҳида футбол мухлислари учун махсус монитор ўрнатилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, “Узрепорт” телеканали томонидан финалнинг жонли трансляцияси амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fazliddin Azamxojayev
18/06/2022 20:22
Endi stayankadigi monitorda korishniyam pulga sotadimi diyman bula