Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг собиқ ўқувчиларидан Осиё ўйинларида 14 та медаль

Спорт-таълим масканига илк қадам қўйган ҳар бир бола борки яхши ўқувчи ва моҳир спортчи бўлишни дилига тугади.
Замонавий ва муҳташам ўқув ва спорт мажмуаларига эга бўлган Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўзлари танлаган йўналишлар бўйича таҳсил олаётган ўғил-қизлар ҳам маррани баланд олиб, машғулотларга зўр беришган. Шу боиски, марказнинг спортчи-ўқувчилари ҳамиша мамлакат терма жамоаларига жалб этилиш ва медаллар жамғариш бўйича етакчилар қаторида. Ҳозирда Равшан Гафуроф раҳбарлик қилаётган мазкур спорт масканида таҳсил олиб, катта спортга йўл олган собиқ атлетларнинг кўпчилиги эса ҳали ҳамон жаҳон спорт майдонларида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишда давом этмоқда.


Яқинда Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган Осиё ўйинларида ушбу марказда тажрибали ўқитувчи-мураббийлар қўл остида таҳсил олиб, илк маҳорат-сабоқларига эга бўлган ва чинакамига спортчига айланиб, "учирма" бўлган 14 нафар атлет муваффақиятли иштирок этиб, медалларни қўлга киритишгани фикримизга исбот бўла олади. Демак, марказнинг қуйдаги 14 нафар собиқ битурувчиларидан Осиё ўйинларида кучли учликдан жой олган спортчилар ва уларнинг Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги илк устозлари билан танишамиз.


1. Баҳодир Жалолов боксдан олтин (мураббий Фаррух Қиличев).
2. Нурислом Тўхтасин ўғли эшкак эшишдан олтин (мураббийи Абдирашид Мўсаев).
3. Шоҳмурод Холмуродов эшкак эшишдан олтин (мураббийи Марат Атавлиев).
4. Артём Штурбабин курашдан олтин (мураббийи Искандар Расулов).
5. Шаҳриёр Маҳкамов эшкак эшишдан кумуш (мураббийи Акбар Хамиджонов).
6. Владлен Денисов эшкак эшишдан кумуш (мураббийи Марат Атавлиев).
7. Муҳаммадқодир Тоштемиров оғир атлетикадан кумуш (мураббийи Жўрабек Зоиров).
8. Феруза Содиқова таэквондо WTдан кумуш (мураббийи Пахлавон Собиров).
9. Чарос Қаюмова таэквондо WT дан бронза (мураббийи Пахлавон Собиров).
10. Шоҳсанам Шерзодова эшкак эшишдан бронза (мураббийи Рустам Мирзадияров).
11. Светлана Осипова таэквондо WT дан бронза (мураббийи Пахлавон Собиров).
12. Нилуфар Зокирова эшкак эшишдан бронза (мураббийи Рустам Мирзадияров).
13. Екатерина Шубина эшкак эшишдан бронза (мураббийи Рашид Мусаев).
14. Юлиб Борзова эшкак эшишдан бронза (мураббийи Рашид Мўсаев).
Шунингдек, айни пайтда марказда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг жорий йилнинг шу пайтига қадар жаҳон, Осиё ва мамлакат чемпионатлари, турли халқаро турнир ва мусобақаларда 550 дан ортиқ олтин, кумуш, бронза медалларини қўлга киритганини ҳам таҳсинга лойиқ, дейиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!