Чирчиқда бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди

Жорий йилнинг 10-14 июль кунлари Чирчиқ шаҳрида бокс фахрийси Раип Халиляевич Халиляев хотирасига 2003-2004 йилда таваллуд топган ёшлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди. Ушбу турнирда Қўқон, Гулистон, Иштихон, Нурафшон, Ангрен, Бекобод, Янгийўл шаҳри, Юқоричирчиқ, Бўстонлиқ туманларидан ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳридан 100 га яқин ёш истеъдодлар иштирок этди.

photo_2019-07-14_15-19-21

Жанглар бир-биридан муросасиз тарзда бўлиб ўтди. Якунда вазн тоифалари бўйича ушбу боксчилар ғолиб бўдилар:

             42 кг - Норбекжон Хаитов (Иштихон)

             44 кг - Саётбек Камолмирзаев (Қўқон)

             46 кг - Иқболжон Қудратов (Иштихон)

             48 кг - Ислом Ғаниев (Қўқон)

             50 кг - Сардор Кароматов (Чирчиқ, Я К С Т ИБЎСМ)

             52 кг - Шохрух Рўзибоев (Бекобод, Я К С Т ИБЎСМ)

             54 кг - Бекжон Махмудов (ЧИОЗМИ)

             57 кг - Хасан Турдалиев (Янгийўл, Я К С Т ИБЎСМ)

             60 кг - Асан Махмудов (Чирчиқ, Я К  С Т ИБЎСМ)

             63 кг - Самандар Тошпўлатов (Нурафшон, Я К  С Т ИБЎСМ)

             66 кг - Довудбек Абдурахимов (Қўқон)

             70 кг - Нодирбек Нурматов (Қўқон)

             75 кг - Иброхим эргашев (ЧИОЗМИ)

             80 кг - Сарварбек Собиров (Бўстонлиқ туман, Я К С Т ИБЎСМ )

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан таъсис этилган медаль,диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

photo_2019-07-14_15-19-23

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!