Чирчиқда стритбол бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси" ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 16-20 июнь кунлари Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида стритбол бўйича 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасидаги маҳаллалардан ташкил топган ўғил болалар ўртасида республика финал беллашувлари бўлиб ўтди.
Уч кун давомида юқори савияда ташкил этилган стритбол бўйича финал босқич баҳсларида қуйдаги жамоалар кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишди.
16-21 ёш тоифаси:
1. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги "Баҳор " МФЙ жамоаси
2. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Дарвент" МФЙ жамоаси
3. Фарғона вилояти Қува туманидаги "Раста" МФЙ жамоаси
22-26 ёш тоифаси:
1. Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги
"Сарой-1" МФЙ жамоаси
2. Фарғона вилояти Қувасой туманидаги "Боғбон" МФЙ жамоаси
3. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги
"Кирантов"МФЙ жамоаси
27-30 ёш тоифаси:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Тахиаташ туманидаги
"Обод" МФЙ жамоаси
2. Тошкент вилояти Чиноз туманидаги "Чорвадор" МФЙ жамоаси
3. Жиззах вилояти Ғаллаорол шаҳридаги "Самарқанд" МФЙ жамоаси.
Беллашувлар якунлангач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Кучли учликдан жой олган жамоалар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Дилдора Раҳимова,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Муқимжон Арзикулов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков, Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Равшан Гафуров иштирок этди.
Таъкидлаш лозим, ушбу финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларнинг маҳаллаларига Универсал спорт майдончаси, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган жамоаларнинг маҳаллаларига эса "Workout" ва "Streetball" майдонларини ўзида жамлаган болалар спорт майдончалари барпо этилади.
                                                                                                                    Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади.

Чирчиқда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида стритбол бўйича "В" лига финал беллашувлари ўтказилмоқда

 

яяк_1

 

сқ

яч

мпстча

рь

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!