ЧЛ кира олмаган

"Ливерпул"нинг икки муҳлиси Белгия шахарларини адашитириб юборишди ва чемпионлар лигаси "Генк"га қарши ўйинни стадиондан кўра олишмади.

Муҳлислар ўйинни кўриш учун 150 евродан поезд учун, 70 евродан эса билет сотиб олиш учун сарфлашди. Ўйин бошланишига ярим соат қолганида улар "Генк" эмас "Гент" клуби жойлашган шахарга келиб қолганликларини билишди. Ўйинни эса маҳаллий барларнинг бирида томоша қилишди.

"Гент" клуби эса вазиятни билганидан сўнг уларни Европа Лигаси "Волфсбург"га қарши ўйинга таклиф этди.

"Агар кимда-ким бу иккала муҳлисларни билса, таниса, уларга айтинг, улар бизнинг "Волфсбург"га қарши ўйинга таклиф қилинишди", - дея твиттерида ёзиб қолирган "Гент" клуби.