ЧЛ йўлланмасини қўлга киритган "Аталанта" Россиядан футболчи олиб келиш ниятида!
Москванинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук "Аталанта" клубининг қизиқишлари доирасига кирди.
Италия клубининг спорт директори Жованни Сартори москваликлар раҳбарияти билан футболчининг трансфер нархи борасида музокара ўтказишга ҳам улгурган, деб хабар бермоқда Metaratings.
Бергамо клубида Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган легионер учун бўш жой мавжуд. "Аталанта" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этадиган бўлди ва шунинг учун, россиялик футболчининг трансферига 18-20 млн евро ажратиши мумкин.
Бироқ, италияликлар ҳали расмий таклиф билан чиқишмаган. А Серия клуби жорий мавсум якунланишини кутмоқда. Чунки, бу таркибни кучайтириш бўйича аниқ режаларни тузиб олиш имконини беради.
Аввалроқ, "Милан", "Фиорентина" ва "Лацио" ҳам Миранчукка даъвогар эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Фикрлар