ЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси аниқланди

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

31 ёшли футболчи "Црвена Звезда" (6:0) га қарши учрашувда покерга эришди.

Польшалик футболчидан ташқари, "Барселона" форварди Лионель Месси, ПСЖ дарвозабони Кейлор Навас ва "Интер" футболчиси Ромелу Лукаку совринга давогарлик қилишаётган эди.