ЧЛнинг гуруҳ босқичи йўлланмасига яна 3 та клуб эга бўлди
Ads

"Олимпиакос", "Црвена Звезда" ва Загребнинг "Динамо" клуби Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқич йўлланмасига эга бўлишди.

Ушбу жамоалар ЧЛнинг саралаш босқичини муваффақиятли ўтишди. Унга кўра, "Олимпиакос" клуби "Краснодар" (4:0, 2:1)ни икки ўйинда ҳам мағлуб этди. "Црвена Звезда" жамоаси эса "Русенбург" (2:0, 1:1)ни таслим этган бўлса, "Динамо З" "Янг Бойз" (2:2, 1:1) билан икки маротаба дуранг ўйнади ва мехмонда кўпроқ гол урганининг ҳисобига ЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, мағлуб бўлган жамоалар Европа Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этишади.