"Чортоқ" - Наманган вилояти чемпионати ғолиби бўлди ва ПРО-лига ўтиш босқичига йўлланма олди

Наманган вилояти чемпионати бахслари ҳам ўз ниҳоясига етди. Вилоят чемпионатида жами 10 жамоа икки даврали бахсларда иштирок этдилар.

Қизиқарли кечган учрашувларда Чортоқ туманининг "Чортоқ" жамоаси турнир чемпионлгини қўлга киритдилар. Улар 16 учрашувда 40 очко жамғаришга муваффақ бўлдилар. Улардан кейинги ўринларни Тўрақўрғон туманининг "Ёшлик" ва Наманган туманининг "Тошбулоқ" жамоалари эгалладилар.

"Чортоқ" жамоасини вилоят чемпионатида ғолибликни қўлга киритиш орқали ПРО-лига ўтиш турнирига йўлланма олдилар. Жамоани муваффақиятида жамоа бошлиғи ва бош мураббийи Зафар Мусабоевнинг меҳнатларини алоҳида таъкидлаб ўтсак бўлади. "Чортоқ"да аҳил жамоа шаклланишида мураббийлар Отабек Валихонов ва Дониёр Зиямитдиновларнинг ҳам хизматлари беқиёс бўлди.

Вилоят чемпионати давомида 14 та тўп йўллашга муваффақ бўлган "Чортоқ" ўйинчиси Ислом Холмирзаев турнир тўпурари бўлди.

Комилжон Икромов


Телеграмда @PROliga_sportsuz га обуна бўлинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!