Coca Cola Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига чиққан икки жамоа номи маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Coca Cola Ўзбекистон кубогида саралашнинг иккинчи босқич учрашувлари бўлиб ўтди. Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз майдонида “Нефтчи”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритиб, мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олди.

Параллель равишда кечган “Динамо” – “Оқтепа” қарама-қаршилигида эса меҳмонлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, “Шўртан” ва “Оқтепа” Coca Cola Суперлигасида иштирок этувчи 14 жамоага қўшилиб, мусобақанинг гуруҳ босқичидан давом эттирадиган бўлди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!