Coca Cola Суперлигаси-2019 мавсуми логотипи тасдиқланди

Хабарингиз бор Coca Cola компанияси Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун титул ҳомий бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эндиликда миллий чемпионатимиз юқори дивизиони Coca Cola Суперлигаси дея аталади.

2019 йилги Coca Cola Суперлигаси логотипи тасдиқланди. Ушбу логотип асосан қизил ва оқ ранглар уйғунлигидан иборат бўлиб, Суперлиганинг барча учрашувлари анонс, афиша, ўйинларга оид дастурнома ва реклама баннерларида акс этади. 

Шу тариқа, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий логотипи билан бир қаторда 2019 йилги мавсум давомида Coca Cola Суперлигаси учрашувларига оид маълумотлар тақдим этишда ушбу логотипдан ҳам бирдек фойдаланилади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!