“Continental” халқаро турнири. Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Эрон билан ўйнайди

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага “Continental” халқаро турнирининг ярим финал учрашувини ўтказади.

Таиландда ташкил этилаётган мусобақанинг гуруҳ босқичида футзалчиларимиз Косово ва Мозамбик вакилларини мағлуб этиб, Таиландга қарши сўнгги тур баҳсида имкониятни бой бериб қўйди ва "A" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади.

Эртанги учрашувда вакилларимиз Эрон футзал терма жамоаси билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Бангкок шаҳридаги “Шоw ДC” мажмуасида бўлиб ўтадиган баҳс юртимиз вақти билан соат 11.30 да старт олади.

“Continental” халқаро турнири

Ярим финал. 29.07.2021

11:30 | Эрон – Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
28/07/2021 14:29
Eron bn oynasa, xayr.