Даҳшат!!! "Навбаҳор" собиқ мураббийи калтаклаб кетилди

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон” клубларининг собиқ футболчиси ва “Навбаҳор” жамоасининг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис Москва шаҳридаги барлардан бирида калтаклаб кетилди.

Хабар қилинишича, мазкур тунги барда "Евро-2024" финал ўйинини томоша қилиш учун йиғилганлар орасида Канчельскис ҳам бўлган. Бир вақт ўтиб, мухлис билан содир бўлган можаро катта жанжалга айланиб кетган. Шу вақтда атрофдагилар ҳам “ишкал”га қўшилган. Ўша паллада россиялик собиқ футболчига кимдир зарб билан мушт тушириб қолган.

Шундан кейин унга биринчи ёрдам кўрсатилган. Бироқ, буларнинг охири Канчельскисни касалхонага олиб кетиш билан тугаган.

Айни дамдаги унинг аҳволи қандай эканлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Матбуотга очиқ бўлган манбалар ҳозирча шулар бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
16/07/2024 17:24
эх, афсус!
калтакланган самуэл бабуин деб хурсанд булиб юрибман. хеч ким узбек футболини бу даражада шарманда килмаган