Даҳшат! Париж Олимпиадаси иштирокчисига ўт қўйиб юборишди (фото)

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Ребекка Чептегей оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.

Угандалик атлетнинг Кениядаги уйида мудҳиш ҳолат юз берди. Ребекканинг ошиғи спортчи устидан бензин қуйиб, уни ёқиб юборди. Ребекканинг танаси 75 фоиз куйди. У зудлик билан шифохонага ётқизилди.

Спортчи аёлга ҳужум қилган эркакнинг ўзи ҳам куйиш жароҳатини олди. Қўни-қўшниларнинг аралашуви туфайли Ребекканинг жони сақлаб қолинди.

33 ёшли Чептегей Париж Олимпиадаси марафонида қатнашиб, маррага 44-ўринда босиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!