Далакян: "Мен ҳеч қачон камарларни бирлаштириш имкониятига эга бўлмадим, лекин..."
WBA йўналиши бўйича собиқ жаҳон чемпиони Артем Далакян (22-1, 15 КО) Сеиго Акуига (19-2-1, 11 КО) мағлуб бўлганидан кейин баёнот берди.
“Аввало, UNION BOXING PROMOTION жамоасига ва фаолиятим давомида менга ишонган, мени қўллаб-қувватлаган ва жангларимни томоша қилган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Ҳозир севимли хотиним, қизларимиз ва ўғлимни имкон қадар тезроқ кўришни истайман. Сўнгги йилларда мен оиламни жуда кам кўрдим. Энди мен фақат оилам билан учрашиш ва имкон қадар тезроқ Украинага тинчлик келиши хамда бу даҳшатларни тезроқ тугаши ҳақида ўйлаяпман. Мен рақибимга ҳурмат кўрсатмоқчиман. У рингда яхши ҳаракат қилди, лекин менга келсак, анча "кексалик" ни, йиллар давомида маънавий, жисмоний чарчоқлар йиғилиб қолганини ҳис қиляпман. Мағлубият эртами кеч бўлиши керак эди, лекин бу жангда эмас...Мен ҳеч қачон камарларни бирлаштириш имкониятига эга бўлмадим, лекин жаҳон чемпионлигини 5 йил давомида қўлимда ушлаб турдим ва бу менга эсда қоларли хотира бўлди. Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ишончни йўқотмаймиз. Ҳозир энг муҳими - Украинадаги тинчлик. Украина Қуролли Кучлари Қаҳрамонларига шон-шарафлар бўлсин”, — деб ёзди Далакян Facebook да.
Эслатиб ўтамиз, 23 январь куни Осакада Далакян ҳакамларнинг якдил қарори билан Акуига ютқазиб қўйди ва 2018 йилдан бери эгаллаб турган камаридан маҳрум бўлди.36 ёшли украиналик учун бу мағлубият фаолиятидаги биринчиси бўлди.
Фикрлар