Дана Уайт: Барча жанглар ҳам мухлислар учун эмас!

  • 14 июнь, 2020, 18:02
  • 0
  • MMA

UFC президенти Дана Уайт кеча оқшом Лас-Вегасда бўлиб ўтган турнирга оид билдирилган танқидларга  жавоб қайтарди. Кўпчилик мухлисларнинг фикрига кўра, иштирокчиларнинг таркиби боис турнир зерикарли ўтган.
 "Ҳисоблаб кўринг, сўнгги 20 йил ичида қанча ёмон кардлар бўлди? Улар бир қўл бармоқлари билан санарли... Ахир барча жанглар ҳам мухлислар учун эмас. Агар ёқмаса, томоша қилмасликларингиз мумкин. 3 ҳафтадан сўнг ўтказадиган турниримизни томоша қилинг. Бутун ёз давомида жанг кечалари ўтказилади. Агар, кимгадир ёқмаса, кўрмаслиги мумкин. Умуман олганда, ёмон кардлар бўлмайди. Агар сиз аралаш жанг санъатларнинг ҳақиқий ишқибози бўлсангиз, унда барча жангларни томоша қиласиз", - деди Уайт матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!