Дана Уайт Ҳабибнинг UFCга қайтишини инкор қилмади
UFC президенти Дана Уайт Ҳабиб Нурмагомедовнинг катта спортдан бутунлай кетганига ишончи комил эмаслигини айтди.
"Ишонаверинг, мен Ҳабибни ортга қайтаришга ҳаракат қилдим. Келинг, келаётган 1-2 йил ичида нималар бўлишини кузатамиз. Лекин менимча, у энг яхши пайтда кетди.
Нурмагомедов UFCдаги сўнгги жангида Жастин Гэтжини нима қилганини эсланг",-деди ташкилот раҳбари.
Маълумот учун, 33 ёшли жангчи 2020 йилнинг 24 октябрь куни Жастинни мағлуб этиб, UFC билан хайрлашганди.
Фикрлар