Дана Уайт нега Майк Тайсон – Жейк Пол жангини танқид қилди?

UFC президенти Дана Уайт таниқли боксчи Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.

Дастлаб, Майк(50-6, 44 КО) ва Жейк(9-1, 6 КО) 20 июль куни тўқнаш келиши керак эди, бироқ улар 57 ёшли Тайсоннинг соғлиғи туфайли баҳсни бошқа санага кўчиришга қарор қилишди.

“Тайсон аллақачон 58 ёшда. У деярли, 60 ёшли эркак. Менимча, Майк 27 ёшли йигит билан ҳар қандай ҳолатда ҳам уришмаслиги керак. Ҳатто "Темир мушт" бўлса ҳам. 

Мен Майк Тайсонни ҳурмат қиламан. Аммо, у қарийб 60 ёш...?! Нима демоқчи эканимни тушуняпсизми? Бугун белим оғрияпти ва бундан ўлаёзмоқдаман. Балки, мен эллик ёшда бўлганим учундир. Шундай экан,  Пол ва Тайсон жанги жуда кулгили”, – деди Уайт "Flagrant"нинг "You Tube" каналида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!