Дани Алвес: "Бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим эди. Тугатиш вақти келди"
Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳимоячиларидан бири Дани Алвес Хорватияга учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу менинг охирги Жаҳон чемпионатим эди. Термадаги фаолиятимни тугатиш вақти келди, деб ўйлайман.
Аммо Неймар ҳақида бундай демаган бўлардим. У ажойиб футболчи. Бразилия у билан ҳали кўп муваффақиятларга эришади", - деди Алвес.
Маълумот ўрнида, Бразилия терма жамоаси кеча мундиал чорак финалида Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.
Фикрлар