Дани Алвес Дибалани ПСЖга ўтишга кўндирмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Дани Алвес "Ювентус" форварди Пауло Дибалани парижликлар сафида кўрмоқчи.

Tuttosport нашрининг ёзишича бразилиялик футболчи аллақачон ўзининг бу борадаги илтимосини жамоа раҳбариятига билдирган. Бундан ташқари Алвес Турин супер клубидаги собиқ жамоадоши билан бу борада шахсан гаплашган.

Маълумот учун, Алвес ва Дибала 2016/17 йилги мавсумда “Ювентус” шарафини бирга ҳимоя қилишган.

Дибала жорий мавсум “кекса синьора” сафида жами 34та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!