Дани Алвес ўзидан 11 ёш кичик қизга уйланди(фото)

Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес куни кеча испаниялик модел Жоана Санз билан оила қурди. Тўй Ибицада футболчи ва унинг рафиқасининг яқинлари даврасида бўлиб ўтди.

Санс турли журнал ва турли компания хамда брендлар учун реклама ролигида суратга тушади. Эътиборлиси 23 ёшли Жоана Дани Алвесдан 11 ёш кичикдир.

Маълумот учун, 34 ёшли Алвес ушбу ёзда “Ювентус”ни эркин агент сифатида тарк этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)