Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Дани Ольмо: "Модрич - марказий ҳудуд қироли"

Изоҳлар: 0

"Марказда ўйнаганимда доим ундан ўрнак оламан".

"Лейпциг" клуби ва Испания терма жамоаси вакили Дани Олмо "Реал" клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрични мақтади.

"Модрич умуман бошқа савиядаги футболчи. У намуна қилиб кўрсатадиган ўйинчилардан бири. Марказда ўйнаганимда доим ундан ўрнак оламан. Ярим ҳимоя чизиғида у энг барқарор футболчи.

Менга унинг ўйинларини томоша қилиш, таҳлил қилиш, тўпни бошқариши, умуман олганда, ўйинни бошқариши шунчаки завқ бағишлайди. Хорватия терма жамоаси ҳам жуда ёқади. Лука - марказий ҳудуд қироли", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли испаниялик "ЖЧ-2022"да битта голни ўз номига ёздириб қўйди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ