Дани Себальос: Энг яхшилар "Реал"да ўйнайди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос Неймарнинг жамоага келишига қарши эмас.

“Энг яхши футболчилар “Мадрид”да ўйнаши керак. Неймар ҳам улардан бири. Агарда, сардор шундай гапирса, мен ҳам “Реал”нинг эшиклари Неймар учун очиқ деб биламан”, – деб айтиб ўтди Себальос.

Қайд этиш жоиз, “Реал” сардори Серхио Рамос бир муддат илгари Неймарни жамоада кўришни исташини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, Неймар айни пайтда Франциянинг  ПСЖ жамоасида тўп суради. Ёзда парижликлар Неймарни  “Барселона”дан 222 млн евро эвазига сотиб олган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!