Дани Себальос: "Реал" - ҳар доим фаворит

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос айни дамда юзага келган инқирозга қарамай “қироллик клуби”ни Чемпионлар лигаси фаворити деб айтди.

“Бу мавсум бизда футболчиларнинг жароҳат олишлари жуда кўп бўлди. Бундай ҳолатда эса барқарор ўйин кўрсатиш жуда қийин.

Айни дамда кўпчилик бизни Чемпионлар лигасида фаворитлар қаторига қўшмаяпти. Аммо буларнинг бари ёлғон. “Реал” – ҳар доим фаворит", - дейди Себальос.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” 1/8 финалида “Аякс”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!