Дания - Англия: Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Кейн бўш дарвозани ишғол қила олмади. Занка чизиқ устидан тўпни қайтарди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Мейтленд-Найлз Арнольд ўрнига майдонга тушди.

  • 82'

    Кьер Брейтуэйт ўрнига майдонга тушди.

  • 81'

    ДАААНИИЯ!!! Эриксен дарвоза ёнгинасидан ноаниқ зарба берди. 

  • 76'

    Долберг ўрнига Фалк майдонга тушди.

  • 72'

    Норгард ўрнига Хойберг майдонга тушди.

  • 70'

    Стерлинг тепган тўпни Шмейхель қайтарди.

  • 69'

    Кейннинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

  • 66'

    Эриксеннинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ. Тўп трибуналар томон кетди.

  • 65'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Арнольд узоқлаштиришга эришди. Акс ҳолда, Поулсен зарба учун тайёр эди.

  • 62'

    Пикфорднинг хато узатмасидан данияликлар фойдаланиб кетиши мумкин эди. Агар футболчилар бироз чаққонроқ ҳаракат қилганда...

  • 60'

    Санчо ўрнига Маунт ўйинни давом эттиради.

  • 59'

    Кейн яхши очилиб борди. Зарбани дарвозабон қайтарди. Офсайд ҳам бўлган экан.

  • 58'

    Дилейнининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Пикфорд осонликча ушлаб олди.

  • 57'

    Сковнинг узатмасини ҳимоячилар бир амаллаб қайтариб олди.

  • 55'

    Кейн ҳужумда қоидани бузди.

  • 54'

    Триппьега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 52'

    Брейтуэйт сариқ карточка олди.

  • 49'

    Дания иккинчи таймни фаол бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 44'

    Брейтуэйтнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 42'

    Райс майдон марказида қоидани бузди. Ҳакам ҳозирча аяди.

  • 40'

    Дания ҳимояга қайтишга мажбур бўлмоқда.

  • 38'

    Долбергнинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. Эриксеннинг ажойиб узатмасини ҳам эътироф этиш жоиз.

  • 35'

    Арнольднинг жарима майдонига паси ҳимоячи томонидан ўқилди. Яхши ҳужум йўққа чиқди.

  • 33'

    Занканинг ноаниқ паси сабаб тўп инглизлар томонига ўтиб кетди. Энди жамоаси билан ҳимояланишига тўғри келади.

  • 31'

    Брейтуэйтнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди. Яхши ўйланган зарба.

  • 30'

    Даниянинг позицион ҳужуми ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Иккинчи темп билан улар босим ўтказишга уруниб кўради.

  • 25'

    Инглизлар Дания ҳимоясидан тирқишларни қидирмоқда. Мезбонлар эса қарши ҳужуммларни пойлаяпти.

  • 20'

    Поулсен ўзига тўп келишини кутмади ва тўпни узоқлаштириб юборди. Унинг зарба беришига кейинчалик имкон беришмади.

  • 18'

    Долберг яхши позицияга чиқиб бориб, зарба йўллади. Салгина ноаниқ. Ҳужумчининг ҳаракатлари таҳсинга сазовор.

  • 16'

    Арнольднинг узатмасини Шмейхель ушлаб олди.

  • 14'

    Дания олисроқдан жарима зарбаси амалга оширди. Сков жуда кучли зарба йўллади. Ноаниқ.

  • 13'

    Поулсенга узатилган тўп жуда баланддан ўтиб кетди. Табиийки, футболчи бу узатмага ета олмасди.

  • 11'

    Англия бурчак тўпини жуда ажойиб тарзда амалга оширди. Аммо зарба кўнгилдагидек чиқмади.

  • 6'

    Энди скандинавияликлар тўп билан. Жамоалар вазиятларсиз аммо анча қизиқ ўйин намойиш этишмоқда. 

  • 3'

    Инглизлар тўп назоратини амалга оширмоқда. Дания прессингдан қутулишни яхши уддаламоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди. Миллий мадҳиялар янграб ўтди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!