Дарҳол пенальтига. Қўшимча бўлимлар бўлмайди!
Италия кубоги регламентига вақтинча ўзгартириш киритилди.
Football-italia нашри тарқатган хабарга кўра, мусобақанинг қолган учрашувларида қўшимча бўлимлар бўлмайди. Асосий бўлимлар дуранг билан якунланган тақдирда, жамоалар дарҳол пенальтилар сериясига ўтишади. Аммо, клублар учрашувда 5 тагача ўйинчи алмаштириш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир кубокнинг ярим финал жавоб баҳслари ва финали қолган. 12 июнь куни “Ювентус” – “Милан” ва 13 июнь куни “Наполи” – “Интер” беллашувлари бўлиб ўтади.
Фикрлар