Дарвин Нуньес Англияга қайтиши мумкин
Дарвин Нуньес ёзги трансферлар ойнасида Англияга қайтиши мумкин. У аввалроқ "Ливерпуль" сафида тўп сурган эди.
Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари уругвайлик футболчини "Челси" клуби билан боғламоқда. Хабарларга кўра, Нуньес "Ал-Ҳилол"даги ҳолатидан қониқмаяпти ва бу вазиятдан "Челси" фойдаланиши мумкин.
"Transfer News Live" нашри журналист Марк Брусга таяниб маълум қилишича, Англия Премьер-лигасига қайтиш учун Нуньес маошини камайтиришга тўғри келади.
Transfermarkt портали мутахассислари 26 ёшли Дарвин Нуньеснинг трансфер қийматини 35 миллион евро деб баҳоламоқда.
У аввал Англия чемпионатида 95 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 16 та голли узатмани амалга оширган.
Фикрлар