Дарвозабон рекордга қарийб 10 йил сарфлади
“Тоттенхэм” дарвозабони Уго Льорис Англия премьер-лигасининг иккинчи турида “Вулверхэмптон”га қарши учрашувда майдонга тушиб, тарихий рекорд соҳибига айланди.
Бу франциялик посбон учун “Тоттенхэм”даги 300-учрашув бўлди ва у ушбу жамоа тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида қайд этилди. Аввалги рекорд жамоанинг собиқ ярим ҳимоячиси Даррен Андертонга тегишли бўлиб, 299 та учрашувда иборат эди.
Уго Льорис бу натижага қарийб ўн йилда эришди. У 2012 йилдан бери “Тоттенхэм” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва унинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.
Фикрлар