"Дарвозабондан голли пас бўлса бу ёқимли" - "Андижон" посбони қандай қилиб ассист вазифасини уддалади?

“Андижон” клуби Суперлиганинг 25-турида сафарда “Турон”ни 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтди. Ушбу баҳсда жамоанинг “Андижон” дарвозасини қўриқлаган Элдор Адҳамов учинчи голги ассист вазифасини бажарганига нима дейсиз?

У илк турда “Насаф” устидан қозонилган ғалабада ҳам катта ҳиссасини қўшган, аммо жароҳат боис анча вақтгача сафдан чиқишига тўғри келганди. Мавсум охирида Адҳамов яна асосий таркибга қайтди.

- Элдор, аввало, сафардаги ғалаба билан табриклаймиз. Дастлаб "Турон"га қарши учрашув хусусида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- “Турон” билан учрашувга биз икки ҳафта муқаддам йиғилиб, жиддий тайёргарликка киришгандик. Бу ўйинда бизга уч очко керак эди. Икки ҳафталик йиғинимизда иккита назорат учрашувида ҳам ўйнадик. “Турон”га тайёргарлигимиз 100 фоиз даражада бўлди. Лекин майдонга тушганимиздан кейин об-ҳаво факторлари ўзимизни футболни кўрсатишимизга бироз қийнади. Аммо, Худога шукр, уч очкони қўлга киритдик.

- Маълумки, сиз жорий йилги чемпионатнинг илк турида Қаршида "Насаф" билан учрашувда асосий таркибда ўйнагансиз. Аммо ўша баҳсда оёғингиздан жароҳат олдингиз ва тақдир тақозоси билан чемпионат тугашига икки тур қолганида яна асосий таркибга қайтдингиз. Жароҳат олган пайтингизда майдондан ташқарида қийналмадингизми, буни қандай енгиб ўтдингиз?

- Албатта, ҳар бир футболчи учун жароҳат олган пайт оғир даврлар ҳисобланади. Чунки майдонга туша олмайсиз, жамоангизга ёрдам бера олмайсиз, ичингиздан ҳар хил ҳис-туйғулар ўтади. Лекин дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳдан. Худога шукр, ҳаммаси ортди қолди. Бу босқичдан ўтиб кетдим. Иккинчи даврага оптимал формамни 100 фоиз тиклаб тайёр бўлгандим. Барибир ўз навбатимни кутишга тўғри келди. Орада назорат ўйинларида ўйнадим. Майдонга қайтишим “Турон” билан учрашувга ёзилган экан, Худога шукр. Ҳаммаси ортда қолди ва спорт формамни тиклаб олдим.

адҳамов3

- Шунингдек, сиз жароҳатдан қайтгач, ўз вақтингиз келишини кутдингиз. Яна асосий таркибга қайтганингизда нималарни ўйладингиз?

- Айтганимдек, асосий таркибга қайтишим “Турон” билан беллашувга ёзилган экан. Буни жуда кўп кутдим. Тинмасдан меҳнат қилдим, ҳар бир эпизодда сабр қилдим. Доим ўзимни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилдим. Худога шукр, яна асосий таркибга қайтдим. Бу ўйинни узоқ кутдим, фақатгина яхши ўйин намойиш қилиб, ўзимни кўрсатиш ҳақида ўйладим. Муҳими, биз уч очко олишимиз керак эди. Худо юзимизни ёруғ қилди.

- Янада аҳамиятлиси сиз "Турон" билан учрашувнинг охирги дақиқасида жамоангизнинг учинчи голига ассист вазифасини бажардингиз ва буни ҳеч ким кутмаганди. Бу қандай юз берди ва буни кутмаганмидингиз?

- Одатда, бундай эпизодларда голга пас бераман деб тепилмайди. Бизда ўзига яраша тактика бор. Футболчи тўп учун курашса, иккинчи бўш зонага очилади. Ҳаммаси ўхшади, кутилмаганда зарбам ҳеч кимга тегмасдан голли пасга айланиб кетди. Албатта, бунақа ҳолатлар ёқимли. Тўғриси, бундай бўлишини кутмагандим. Шунчаки, ўшанда олдиндан ўйланган тактикамиз бўйича тўпни тепгандим. Бунда ҳаммаси гол билан тугади, бу яхши.

адҳамов4

- Илгари ҳам дарвозабон сифатида ассист вазифасини бажарганмисиз?

- Олдин ҳам бунақа вазиятлар бўлган. Дарвозабондан голга пас бўлса, бу ёқимли вазиятлар.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Дувлан
25/11/2023 09:23
Турон андижонга ютқазиб берди.
&
Bek 56
25/11/2023 12:45
У'зи Нефтчи билан у'йинда Турон про лигага йу'л олганди99%