Дарвозабоннинг охирги дақиқадаги голи жамоани мағлубиятдан қутқарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мексиканинг машҳур «Пачука» клуби миллий чемпионатнинг навбатдаги турида мағлубиятдан сўнгги дақиқаларда қутулиб қолди. Меҳмон сифатида майдонга тушган жамоа бутун ўйин давомида ташаббусни қўлдан чиқармади. 

Ҳатто биринчи бўлимдаги бир футболчининг майдондан четлатилиши ҳам уларнинг устунлигига жиддий таъсир қила олмади. Аммо шунга қарамай,  узоқ вақт «Сан-Луис» дарвозасига йўл топишнинг иложи бўлмади.

Аксинча, учрашув охирида кутилмаган ҳолат юз берди: 83-дақиқада «Сан-Луис» ҳисобни очиб, меҳмонларни оғир аҳволга солиб қўйди.

Шу пайтда «Пачука»ни қутқариш учун дарвозабон Карлос Морено саҳнага чиқди. У жамоасининг сўнгги бурчак зарбаси пайтида рақиб жарима майдонига бориб қўшилди. Бош билан йўллаган зарбаси аниқ чиқди — бу «Пачука»нинг бутун ўйин давомида дарвоза томон берган атиги иккинчи  зарбаси эди.

Ушбу гол наfaqat жамоани мағлубиятдан сақлаб қолди, балки Моренони Мексика чемпионати тарихига киритди. Дарвозабоннинг сўнгги дақиқалардаги бу таъсирли голи миллий биринчиликнинг ёрқин саҳифаларидан бири сифатида эслаб қолинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!